«РЎЙХАТГА  ОЛИНГАН»

11-000492сон «07» октябрь 2016 йил

Тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича нспекцияси

Тошкент ш. Яккасарой тумани Хокимияти

«ТАСДИҚЛАНГАН»

    «Toshkent yo’lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi»  Aksiyadorlik Jamiyati Умумий йиғилишининг 08 сентябрь 2016 йил Баённомаси

 

«Toshkent yo’lovchi vagonlarini qurish  va ta’mirlash zavodi» Aksiyadorlik Jamiyati

УСТАВИ

(Янги таҳрир 2016 йил)

1-МОДДА.

ЖАМИЯТ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН ЕРИ, ФАОЛИЯТ ЮРИТИШ МУДДАТИ

1.1.    Жамият номи:

1.1.1. Тўлиқ номи:

  • ўзбек тилида: «Toshkent yo’lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi» Aksiyadorlik Jamiyati;
  • рус тилида: Акционерное общество «Toshkent yo’lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi»;
  • инглиз тилида: «Toshkent yo’lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi» Joint-Stock company.

1.1.2. Қисқартирилган номи:

  • ўзбек тилида: «TYVQTZ» АJ;
  • рус тилида: АО «TYVQTZ»;
  • инглиз тилида: «TYVQTZ» JSC.

1.2.        Қуйида «Жамият» деб номланадиган «Toshkent yo’lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi» Акциядорлик жамияти, «Toshkent passajir vagonlarini ta’mirlash zavodi» Давлат унитар корхонасидан 1991 йил 19 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 март кунидаги №108-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 март кунидаги №119-сонли Қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитасининг 2002 йил 28 июнь кунидаги № 185 к-ПО-сонли буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 октябрь кунидаги №286-сонли Қарорига мувофиқ қайта ташкил этилган.

1.3.        Жамиятнинг жойлашган ери ва почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100022, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик халка йули кўчаси, 8-уй.

1.4.        Жамиятнинг электрон почта манзили – rempassvagon@ mail.ru

1.5.        Жамиятнинг расмий веб-сайти: www. rempassvagon.uz

1.6.        Жамиятнинг фаолият муддати чегараланмаган.

2-МОДДА.

ЮРИДИК МАҚОМИ

2.1.        Жамият юридик шахс бўлиб ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Устав асосида амалга оширади.

2.2.        Жамият ўз мустақил балансига эга, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банкларда ҳисобварақалари ва бошқа турдаги ҳисобварақалар очади, фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

2.3.        Жамият ўзининг номи ва жойлашган ери ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

2.4.        Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

2.5.        Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.

2.6.        Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

2.7.        Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

2.8.        Жамият давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек давлат ва унинг органлари ҳам Жамият мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

2.9.        Жамият филиаллар ташкил этишга ва ваколатхоналар очишга ҳақли. Улар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади.

2.10.      Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. Жамият ва шўба хўжалик жамияти ўртасидаги муносабат шўба хўжалик жамияти шартномаси ва (ёки) низоми асосида бошқарилади.

2.11.      Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида  белгиланган тартибда қарор қабул қилинган пайтда амалга оширилади.

3-МОДДА.

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА СОҲАСИ

3.1.        Жамият фаолиятининг асосий мақсади даромад олиш ва моддий аҳволни, меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий-маиший шароитини, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланишини яхшилаш.

3.2.        Ўз фаолиятининг мақсадига эришиш учун жамият қуйидагиларни амалга оширади:

  • вагонларни капитал, капитал-тиклаш ва деподаги таъмирлаш, янги йўловчилар вагонларини ва метрополитен вагонларини йиғиш;
  • йўловчилар вагонларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • йўловчилар вагонларининг аравачаларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • эҳтиёт қисмларини ва халқ истеъмол молларини чиқариш;
  • трамвайлар ва троллейбусларга эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш;
  • аҳолига ва корхоналарга маиший, коммунал, транспорт ва савдо хизматларини кўрсатиш;
  • халқ истеъмол моллари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • барча турдаги транспорт воситалари учун ностандарт ускуналарни лойиҳалаштириш ва тайёрлаш;
  • ҳаракатланувчи таркибнинг синовларини ўтказиш;
  • қурилиш, монтаж, қурилиш-таъмирлаш, реставрация ва бошқа пудрат ишларини амалга ошириш;
  • илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
  • монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари;
  • барча алоқа турларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сотувга чиқариш, монтаж ва ишга тушириш – созлаш ишларини амалга ошириш маиший ва мураккаб электрон ва оргтехникага сервис хизматлари кўрсатилиши;
  • маиший ва мураккаб электрон, хамда оргтехникага сервис хизматини кўрсатиш;
  • коммуникация ва компьютер тизимларини ўрнатиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш;
  • тижорат ва савдо, шунингдек улгуржи савдо;
  • турли хил саноат ишлаб чиқариш чиқиндиларини, иккиламчи хом ашёни ва маиший чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар шаклида сотиш;
  • маркетинг, агентлик ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш;
  • пуллик таълим курсларини ташкил қилиш;
  • товар-моддий бойликларни бозор товар айланмасига ярмаркалар, аукцион савдолари орқали жалб қилиш;
  • тижорат дўконларини ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш;
  • кўргазмалар, аукционлар ва тақдимотлар, реклама кампанияларини ўтказишни ташкил қилиш;
  • қишлоқ хўжалик, ҳайвонлар ва паррандачилик маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш;
  • ташқи иқтисодий фаолият;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик тоза технологияларни жорий қилиш юзасидан тадбирларни амалга ошириш;
  • импорт ўрнини таъминлаган ҳолда таъмирлаш-фойдаланиш эҳтиёжлари учун эҳтиёт қисмлар, узеллар, деталлар, ускуналарни ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш;
  • умумий овқатланишни ташкил қилиш;
  • кимёвий тозалаш хизматларини кўрсатиш.

3.3.        Жамият қонунга хилоф бўлмаган фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланишга ҳақли.

3.4.        Жамият махсус рухсат (лицензия) талаб қилинадиган фаолиятни амалга оширишга ҳақли, ушбу фаолиятни тегишли махсус рухсатнома (лицензия) олгандан кейин амалга оширилади.

4-МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ (УСТАВ КАПИТАЛИ)

4.1.        Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.

4.2.        Жамиятнинг  устав фонди (устав капитали) Жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган Жамият мол-мулкининг энг кам миқдорини белгилайди.

4.3.        Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

4.4.        Жамиятнинг Устав фонди (устав капитали) миқдори 5 649 047 000 (беш миллиард олти юз қирқ тўққиз миллион қирқ етти минг) сўмни ташкил қилиб, 5 649 047 (Беш миллион олти юз қирқ тўққиз минг қирқ етти) дона ҳар бирининг номинал нархи 1 000 (Бир минг) сўм бўлган оддий эгасининг номи ёзилган акцияларга бўлинган.

5-МОДДА.

УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

а) Устав фондини кўпайтириш

5.1.        Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

5.2.        Қўшимча акциялар жамиятнинг мазкур Уставида белгиланган эълон қилинган акцияларнинг сони доирасидагина Жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

5.3.        Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлар Жамиятнинг Кузатув Кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак. 5.4.          Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

5.5.        Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Кўпайтириш суммасининг битта акция номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмаслиги натижасида жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.

б) Жамиятнинг устав фондини камайтириш

5.6.        Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

5.7.        Жамият, агар бунинг натижасида унинг миқдори Жамият Уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган, Жамият устав фондининг (устав капиталининг) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, устав фондини (устав капиталини) камайтиришга ҳақли эмас.

5.8.        Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

5.9.        Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг Умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

5.10.      Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) миқдори камайтирилганлиги тўғрисида кредиторларни хабардор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

6-МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ АКЦИЯЛАРИ, ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ.

6.1.        Жамиятнинг қимматли қоғозлар чиқариш, рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва ҳисоб-китоблар тартиби, шунингдек акцияларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва мазкур Уставга мувофиқ белгиланади.

6.2.        Жамият томонидан 5 649 047 (Беш миллион олти юз қирқ тўққиз минг қирқ етти) дона оддий эгасининг номи ёзилган акциялар чиқарилди ҳамда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилди. Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча 10 000 000 000 (Ўн миллиард) сўмга номинал қиймати 1 000 (Бир минг) сўм бўлган 10 000 000 (Ўн миллион) дона эълон қилинган акцияларни жойлаштиришга ҳақли.

6.3.        Жамият битта акциясининг номинал қиймати 1 000 (Бир минг) сўмни ташкил қилади.

6.4.        Жамият корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.

6.5.        Жамият мол-мулк билан таъминланган корпоратив облигацияларни уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш санасидаги ўз капитали миқдори доирасида чиқаришга ҳақли.

6.6.        Жамият томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш Жамият Кузатув Кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади.

6.7.        Жамият томонидан жамият Кузатув Кенгашининг қарорига кўра акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқарилган тақдирда, ушбу қарор унинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши керак.

6.8.        Жамият акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар жойлаштиришни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида ўтказишга ҳақли. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш усуллари (очиқ ёки ёпиқ обуна) уларни чиқариш тўғрисидаги қарори билан белгиланади.

6.9.        Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда, акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда Жамиятнинг Кузатув Кенгаши томонидан белгиланади.

6.10.      Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг Умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

6.11.      Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш тартиби уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.

6.12.      Агар Жамиятнинг пулдан ўзга воситалар орқали ҳақи тўланаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида киритилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан чиқарилиши зарур.

6.13.      Жамиятнинг қўшимча акциялари тўлови ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган жойлаштириш муддати ичида тўланиши шарт.

6.14.      Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олишга ҳақли.

6.15.      Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди.

6.16.      Жамият жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ва майдалашга ҳақли. Бунда Жамият Уставига жойлаштирилган Жамият акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.

 

7-МОДДА.

ДИВИДЕНД

7.1.        Дивиденд Жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

7.2.        Дивидендлар Жамиятнинг Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

7.3.        Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

7.4.        Дивидендлар миқдори, тўлов шакли, муддати ҳамда дивидендларнинг тўлов тартиби акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарори орқали белгиланади. Бунда, дивидендларнинг миқдори Жамият Кузатув Кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас, тўлаш муддати эса шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

7.5.        Дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

7.6.        Дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

7.7.        Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра Жамият ихтиёрида қолади.

7.8.  Дивидендлар    акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда Жамиятнинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Акциядор Жамият томонидан ҳисобланган дивидендлар ва пенялар тўланишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Акциядорнинг талаблари суд томонидан қаноатлантирилганда дивидендлар Жамият томонидан тўланмаган тақдирда, Жамиятга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизликни бартараф этиш ёки банкрот деб эълон қилиш тартиб-таомили қўлланилади.

8-МОДДА

ЗАҲИРА ВА БОШҚА ФОНДЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

8.1.        Жамиятда устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоиз миқдорида заҳира фонди ташкил этилади. Жамиятнинг заҳира фонди мазкур Уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий 5% (беш фоизли) ажратмалар орқали шакллантирилади.

8.2.        Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг заҳира фонди Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжлланган. Жамиятнинг заҳира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

8.3.        Агар заҳира фонди қисман ёки тўлиқ сарфланса, мажбурий ажратмалар қайта янгиланади.

8.4.        Жамият соф даромад эвазига фаолият учун зарур бўлган бошқа фондлар тузиши мумкин. Жамиятнинг бошқа фондлари таркиби, тайинланиши, шакллантириш манбаалари ҳамда фойдаланиш тартиби Жамиятнинг Кузатув Кенгаши қарорига асосан белгиланади.

9-МОДДА.

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

9.1.        Жамиятнинг акциядорлари Қонун ҳамда мазкур Уставга мувофиқ ҳуқуқларга эга.

9.2.        Жамият акциядорлари акциядорларнинг Умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, Жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ Жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.

9.3.        Акциядорлар ўз ҳуқуқларини шахсан ўзлари ёхуд ўзларининг вакиллари орқали ҳам амалга оширишлари мумкин. Вакил сифатида хоҳлаган учинчи шахс, ўз навбатида бошқа акциядор ҳам қатнашиши мумкин. Вакил тайинлаш қонунда белгиланган ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

9.4.  Акциядорлар, шунингдек миноритар акциядорлар овоз бериш жараёнида уларнинг ҳамкорликдаги вазиятини шакллантириш мақсадида акциядорлик битими тузиш ҳуқуқига эга.

9.5. Миноритар акциядорлар Жамиятнинг бошқарув органлари фаолиятига асоссиз ҳужжатларни талаб қилиш ҳамда махфий ахборот, савдо сирларидан фойдаланиш каби фаолиятларига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

9.6.        Акциядорлар, шунингдек, мазкур Уставда ҳамда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

9.7.        Жамият акциядорлари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда қуйидагиларга риоя қилишлари шарт:

  • Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонун ҳамда мазкур Устав низомларига риоя этиш;
  • Жамиятга нисбатан ўз бўйнига олган белгиланган тартибдаги мажбуриятларни бажариш;
  • Жамият фаолиятига тегишли бўлган махфий маълумотни ошкор қилмаслик;
  • Ўзининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар ҳамда зиён етказилишига йўл қўймаслик;
  • Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ҳамда Акциядорлар Умумий йиғилиши қарорлари юзасидан назарда тутилган Жамиятнинг бошқарув органлари қарорларига бўйсуниш;
  • Бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслик.

9.8.        Ўзининг аффилланган шахслари билан бирга Жамиятнинг 20 ва ундан ортиқ фоизли овоз берувчи акцияларига эга бўлган Жамият Акциядори қуйидаги маълумотларни Жамият эътиборига етказишга мажбур:

  • Жамиятнинг 20 ва ундан ортиқ фоизли овоз берувчи акциялари (улуши, ҳиссаси)га ўзи, мустақил ёки аффилланган шахс (шахслар) билан бирга эга бўлган юридик шахслар тўғрисида;
  • бошқарув органларида мансабни эгаллаб турган юридик шахслар тўғрисида;
  • ўзи манфаатдор бўлиши мумкин бўлган, унга маълум, тузилиши мумкин бўлган ёки тузилиши кутилаётган битимлар тўғрисида.

9.9.        Жамиятнинг аффилланган шахслари ҳамда акциядорнинг – Жамиятнинг аффилланган шахси бўлиб ҳисобланувчи жисмоний шахснинг аффилланган шахслари “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 85-моддасига мувофиқ белгиланади.

10-МОДДА.

ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

10.1.      Жамиятнинг бошқарув органлари қуйидагилар:

  • Акциядорларнинг Умумий йиғилиши – бошқарувнинг олий органи;
  • Кузатув Кенгаши – Жамият фаолияти умумий бошқарувини амалга ошириш органи;
  • Коллегиал ижроия органини (Бошқарув) – Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш органи.

10.2.      Жамиятнинг назорат органлари қуйидагилар:

  • Тафтиш комиссияси – Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш органи;
  • Жамиятнинг ички аудит хизмати – Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилиш ва баҳолаш органи.

11-МОДДА.

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

11.1.      Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамият бошқарувининг олий органи бўлиб ҳисобланади.

11.2.      Акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ҳамда акциядорларнинг Умумий йиғилиши тасдиғидан ўтган “Жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши тўғрисидаги Низоми” орқали назорат қилинади.

11.3.      Акциядорларнинг Умумий йиғилишини Жамият Кузатув Кенгашининг Раиси,  узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият Кузатув Кенгашининг аъзоларидан бири йиғилиш котибини тайинлайди ва йиғилиш баённомасининг юритилишини таъминлайди.

11.4.      Жамият ҳар йили акциядорларнинг Умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

11.5.      Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув Кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисида, Жамиятнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш,  уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамият ижроия органи ва Кузатув Кенгашининг Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари  ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядоларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонунининг 59-моддаси 1-қисмининг 12 ва 13 хатбошиларига мувофиқ кўриб чиқилади.

11.6.      Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган Умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлар бўлиб ҳисобланади.

11.7.      Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг Кузатув Кенгаши томонидан белгиланади.

11.8.      Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамиятнинг Кузатув Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядоларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса, Умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

  • Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
  • Умумий йиғилишнинг кун тартибини;
  • Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;
  • Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини;
  • Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
  • овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

11.9.      Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, “турли масалалар”, “бошқа масалалар”, “ўзга масалалар” ва ҳ.з.) акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.

11.10.    Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

11.11.    Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар, акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан етти кундан кечиктирмай, лекин камида ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

11.12.    Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

11.13.    Агар акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

11.14.    Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколатига қуйидагилар киради:

1)      Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

2)      Жамиятни қайта ташкил этиш;

3)      Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

4)      Жамият Кузатув Кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

5)      эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

6)      Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

7)      ўз акцияларини  олиш;

8)      Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг Бошқарув Раисини сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

9)      Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

10)    Жамиятнинг йиллик ҳисоботини шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

11)    Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

12)    Жамият Кузатув Кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаларини эшитиш;

13)    имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонунининг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

14)    акциядорлар Умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

15)    акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

16)    Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонуннинг 8 бобига мувофиқ қабул қилиш;

17)    Жамиятнинг аффилланган шахси билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонуннинг 9 бобига мувофиқ битим тузиш қарорини қабул қилиш;

18)    Қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Жамият Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

11.15.    Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиниши учун Жамиятнинг ижроия органига берилиши мумкин эмас.

11.16.    Акциядорларнинг Умумий йиғилиши Қонунга мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилиши ваколат доирасига киритилган масалалар бўйича қарор қабул қилишга ҳақли, бироқ Жамият Уставида белгиланган қарор қабул қилиш ҳуқуқи Жамият Кузатув Кенгашига берилган.

11.17.    Акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

11.18.    «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» Қонуннинг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи – тўртинчи, олтинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида ҳамда 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

11.19.    Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овозга қўйилган, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорлар эътиборига қуйидаги йўллар орқали етказилади:

  • акциядорларнинг Умумий йиғилиши тугаши билан уларнинг эълон қилиниши;
  • ахборотнинг муҳим факти тўғрисида акциядорларнинг Умумий йиғилиши баённомаси тузилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ошкор қилиниши.

11.20.    Жамият акциялари фонд биржа  котировкаси варағига киритилган тақдирда Жамият фонд биржанинг расмий веб-сайтида ҳам тегишли ахборотни эълон қилиши шарт.

11.21. Жамиятнинг барча овоз берувчи акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин тўқсон кундан кечиктирмай, акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамиятнинг Кузатув Кенгашига ва тафтиш комиссиясига сони бу органнинг миқдор таркибидан ошмаган ҳолда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

11.22.    Акциядорлар (акциядор) Жамият Кузатув Кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

12-МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

12.1.      Жамиятнинг Кузатув Кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

12.2.      Жамиятнинг Кузатув Кенгаши фаолияти тартиби тасдиқланган қонун ҳужжатлари ва мазкур Устав ҳамда Акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Жамиятнинг Кузатув Кенгаши тўғрисидаги Низоми” орқали белгиланади.

12.3.      Жамият Кузатув Кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

1)      Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

2)      акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, бундан Ўзбекистон Республикаси “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонунининг 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

3)      акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

4)      акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

5)      акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

6)      Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонуннинг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

7)      Жамиятнинг Бошқарув аъзоларини (Раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

8)      мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

9)      ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

10)    йиллик бизнес режасини тасдиқлаш;

11)    Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув Кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамиятнинг Кузатув Кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

12)    аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш

13)    Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

14)    дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

15)    Жамиятнинг заҳира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

16)    Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

17)    шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

18)    Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонуннинг 8 бобига мувофиқ қабул қилиш. Қарор Жамият Кузатув Кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда Кузатув Кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди. Йирик битим тузиш масаласи бўйича Жамият Кузатув Кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала Кузатув Кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин;

19)    Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонуннинг 9 бобига мувофиқ Жамиятнинг аффилланган шахси ўртасида битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш. Агар Жамият Кузатув Кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахс бўлса, битим бўйича қарор  акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан ёхуд акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорларнинг малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади.

20)    Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

21)    Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамият Уставига Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

22)    қимматли қоғозларни  (акцияларни, облигацияларни) ҳамда эмиссия рисоласини чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;

23)    қимматли қоғозларни  (акцияларни, облигацияларни) ва эмиссия рисоласини ҳамда уларнинг матн тасдиғини  чиқариш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

24)    Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

25)    қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

26)    Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

27)    Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

28)  Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

29)  Тегишли масалалар юзасидан Кузатув Кенгаши қошидаги қўмиталар (ишчи гуруҳлар)ни тузиш;

30)  Корпоратив маслаҳатчи тайинлаш ва унинг фаолиятини тартибга солувчи Низомларни тасдиқлаш.

12.4.      Жамият Кузатув Кенгашининг ваколат доирасига Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонун ва мазкур Уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

12.5.      Жамият Кузатув Кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

12.6.      Жамият Кузатув Кенгашининг аъзолари акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Жамият Кузатув Кенгашининг сон таркиби 9 (тўққиз) кишидан иборат.

12.7.      Жамиятнинг Кузатув Кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

12.8.      Жамият Бошқаруви Раиси ва аъзолари Жамиятнинг Кузатув Кенгашига сайланиши мумкин эмас.

12.9.      Айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув Кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

12.10.    Жамиятнинг Кузатув Кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилади.

12.11.    Жамиятнинг Кузатув Кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

12.12.    Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув Кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

12.13.    Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув Кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

12.14.    Жамият Кузатув Кенгашининг раиси, Кузатув Кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан Кузатув Кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

12.15.    Жамиятнинг Кузатув Кенгаши ўз раисини Кузатув Кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

12.16.    Жамият Кузатув Кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув Кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг Умумий йиғилишида раислик қилади.

12.17.    Жамият Кузатув Кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув Кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

12.18.    Жамият Кузатув Кенгашининг мажлиси Кузатув Кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Жамият Кузатув Кенгаши аъзоси, тафтиш комиссияси аъзоси, Бошқарув Раиси ҳамда ички аудит хизмати бошлиғи талабига кўра чақирилади.

12.19.  Жамият овоз берувчи акцияларининг камида бир фоизига эга бўлганлар ва акциядорлар (акциядор), Жамиятнинг Кузатув Кенгаши йиғилишини чақиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

12.20.    Жамият Кузатув Кенгаши мажлиси Кузатув Кенгаши раисининг талабига кўра камида бир чоракда бир марта чақирилади.

12.21.    Жамият Кузатув Кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум Жамиятнинг Кузатув Кенгашига сайланган аъзолар сонининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

12.22.    Жамият Кузатув Кенгаши аъзоларининг сони мазкур Жамият Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият Кузатув Кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув Кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Жамият Бошқарув Раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

12.23.    Жамият Кузатув Кенгашининг мажлисида қарорлар, амалдаги мазкур Уставда ва Қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

12.24.    Жамият Кузатув Кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув Кенгашининг хар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

12.25.    Жамият Кузатув Кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув Кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

12.26.    Жамият Кузатув Кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Жамият Кузатув Кенгаши раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга.

12.27.    Жамият Кузатув Кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув Кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

12.28.    Жамият Кузатув Кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган, мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар ҳисобланувчи Жамиятнинг Кузатув Кенгаши аъзолари томонидан имзоланади.

12.29.    Жамият Кузатув Кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият Кузатув Кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

12.30.    Жамият Кузатув Кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув Кенгаши акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда ушбу қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг ижроия органига Кузатув Кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

13-МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

13.1.      Жамиятнинг жорий фаолияти устидан раҳбарлик Бошқарув орқали амалга оширилади. Жамият Бошқаруви, хорижий раҳбарларнинг иштирок этиши мумкин бўлган, қоидага биноан танлов асосида бир йил муддатга сайланувчи 3 (уч) аъзодан иборат.

13.2.      Жамиятнинг Бошқарув фаолияти акциядорларнинг Умумий йиғилишининг “Жамиятнинг Ижроия Органи тўғрисидаги Низомига” ва мазкур Уставга мувофиқ иш юритади.

13.3.      Жамият Бошқарув Раиси акциядорларнинг Умумий йиғилишида бир йил муддатда сайланади (тайинланади). Акциядорларнинг вакиллари сифатида фаолият кўрсатадиган Бошқарув аъзолари, Жамият Бошқаруви Раисини сайлаш масаласида овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

13.4.      Жамият Бошқаруви ваколатларига акциядорларнинг Умумий йиғилишининг ёки Жамиятнинг Кузатув Кенгаши ваколатларига таалуқли масалалардан ташқари  Жамиятнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча масалалар киради.

13.5.      Жамият Бошқаруви акциядорларнинг Умумий йиғилишининг ва Жамият Кузатув Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди.

13.6.      Жамиятниг Бошқарув Раиси ваколатларига қуйидагилар киради:

  • Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг ишини бошқариш;
  • Кузатув Кенгаши рухсатига биноан унинг фаолиятида маслаҳат овози билан қатнашиш;
  • Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, Жамият манфаатларини барча давлат ташкилотлари ва муассасаларда мулк шаклларидан қатъий назар ҳимоя қилиш;
  • Банк ҳамда Жамиятнинг бошқа молиявий ҳужжатларида биринчилардан имзо қўйиш ҳуқуқи билан Банкларда ҳисоб варақалари ва валюта ҳисоб варақалари очиш;
  • Жамият мижозлари ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар билан битимлар тузиш ва шартномалар имзолаш;
  • Ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг мулки ва маблағларини тасарруф этиш;
  • Ходимлар жадвалини белгилаш ҳамда тасдиқлаш, ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини имзолаш ва бекор қилиш, интизомни бузишда  уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, мехнат ҳамда ижро интизомини сақлашни таъминлаш;
  • Жамият ишчиларига меҳнат ҳақини (барча турдаги мукофот, устамалар, қўшимча тўлов ҳамда меҳнат коэффициентини тадбиқ этиш) белгилаш;
  • Нафақага чиқувчи Жамият ишчиларига бир марталик мукофот пули белгилаш;
  • Жамиятнинг таркибли бўлинмалари ва Жамият ишчилари лавозимига оид кўрсатмалар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамият номидан ишончномалар топшириш;
  • Жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
  • Жамиятнинг барча филиал раҳбарлари ҳамда Жамият вакиллари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
  • Жамиятнинг ички норматив ҳужжатларини тасдиқлаш, Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Кузатув Кенгаши ваколатларига кирувчи ички норматив ҳужжатларини тасдиқлаш бундан мустасно;
  • Жамиятнинг кундалик фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мустаҳкам фаолият таъминланишини бошқариш, фақат Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёки Жамият Кузатув Кенгашининг махсус ваколатларига кирувчи масалалар бундан мустасно;
  • Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёки Кузатув Кенгаши қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда ташкил этиш;
  • Таркибли бўлинмалар ўртасида самарали ўзаро алоқани таъминлаш;
  • Жамиятнинг бизнес-режасида белгиланган даромад олинишини таъминлаш;
  • Жамиятни ривожлантириш бизнес-режаси ва дастурлар тузишни бошқариш, уларнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш;
  • Жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
  • Жамиятда тегишли ҳолат таъминланишини ҳамда бухгалтерия ҳисобининг тўғрилигини, йиллик ҳисоботнинг ва бошқа молиявий ҳисоботнинг тегишли идорага, шунингдек Жамиятнинг фаолияти ҳақидаги маълумотни акциядорлар, кредиторлар ва маълумот олувчи бошқа вакилларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
  • Кузатув Кенгаши, тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабларига биноан Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқларсиз тақдим этиш;
  • Тегишли идораларга тўлиқ ҳамда ўз вақтида бухгалтерия ва статистик ҳисоботларнинг тақдим этилишини таъминлаш;
  • Жамиятнинг хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сир сақланишини таъминлаш;
  • Жамиятнинг хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборотни ходимлар томонидан сир сақланиши назорат қилиниши учун чоралар кўриш;
  • Жамиятга малакали ходимлар қабул қилинишини таъминлаш. Ходимлар билимини, малакасини, тажриба ва қобилиятини самарали қўллаш учун чоралар кўриш;
  • Ходимларнинг ижтимоий кафолатига риоя қилинишини ва меҳнат шароити хавфсизлигини таъминлаш;
  • Жамият акциядорларининг Умумий йиғилишига ва Кузатув Кенгашига ўз ваколати бўйича фаолият маълумотини ўз вақтида тақдим этиш;
  • Акциядорларнинг Умумий йиғилишда акциядорларнинг қатнашиши, дивидендлар ҳисоблаб чиқиш ва тўлаши бўйича барча ҳуқуқларга риоя қилиш;
  • Амалдаги қонун ҳужжатлари, қонуний далолатномалар ҳамда Жамиятнинг ички норматив қоидалари талабларига риоя қилиш.

13.7.      Жамият Бошқаруви Раиси ва аъзолари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳар бирининг Жамият билан бир йил муддатга, унинг узайтрилиши ёки бекор қилиниши тўғрисида йиллик қарор қабул қилиниши орқали қонун ҳужжатлари, ушбу Низом ва шартнома билан белгиланади. Шартнома Жамият номидан Кузатув Кенгаши Раиси ёки Жамият Кузатув Кенгаши томонидан ваколат берилган шахс томонидан имзоланади. Жамият Бошқарув Раиси билан тузилаётган шартномада Жамият фаолиятининг самарадорлигини оширишдаги мажбуриятлари хамда Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув Кенгашида йиллик бизнес-режа бажарилиши тўғрисида топшириладиган ҳисоботлар муддати кўзда тутилиши шарт.

13.8.      Жамият Бошқаруви мукофоти миқдори Жамиятнинг фаолияти самарадорлигига тўғридан тўғри боғлиқ бўлиб, шартнома билан белгиланиши лозим.

13.9.      Жамиятнинг Бошқарув Раиси вазифаларининг бошқа ташкилотлар бошқарув органларидаги лавозим билан ўриндошлигига фақат Жамият Кузатув Кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.

13.10.    Акциядорларнинг Умумий йиғилиши Жамиятнинг Бошқарув Раиси ҳамда бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.

13.11.    Жамият Кузатув Кенгаши Жамиятнинг Бошқарув Раиси ҳамда бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар Жамият Уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

13.12.    Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёки Жамият Кузатув Кенгаши томонидан, Жамиятнинг Бошқарув Раиси ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Жамият Бошқарув органининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд Жамият Бошқарув  Раиси вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги Умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

14-МОДДА.

ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

Тафтиш комиссияси

14.1.      Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3 (уч) кишидан иборат тафтиш комиссияси сайланади.

14.2.      Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир Жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига  кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

14.3.      Жамият тафтиш комиссиясининг  ваколат доираси қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва акциядорларнинг Умумий йиғилиши тасдиқлаган “Жамият Тафтиш Комиссияси тўғрисидаги Низом”, билан белгиланади.

14.4.      Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра Жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига  тақдим этишлари шарт.

14.5.      Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув Кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлаши мумкин эмас.

14.6.      Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар Умумий йиғилишининг, Жамият Кузатув Кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият Кузатув Кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

14.7.      Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада кўрсатилиши шарт:

  • Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот.

14.8.      Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув Кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Мазкур Уставнинг 14.7. бандида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулосаси акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишида эшитилади.

Жамиятнинг ички аудит хизмати

14.9.      Жамиятнинг ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига, Жамият Уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

14.10.    Ички аудит хизмати Жамиятнинг Кузатув Кенгашига ҳисобдордир.

14.11.    Жамият ички аудит хизмати, шунингдек устав капиталининг 50% идан ортиғи Жамиятга тегишли бўлган  юридик шахслар билан олиб борилган операциялар устидан ички назоратни амалга оширади.

14.12. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

Миноритар акциядорлар қўмитаси

14.13.    Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ҳаражатлари Жамият маблағи орқали қопланди.

14.14.    Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси

14.15. Жамиятда Жамият Кузатув Кенгашига ҳисобот берувчи ҳамда корпоратив қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилувчи Жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозимининг киритилиши кўзда тутилиши мумкин.

14.16.    Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти Жамият Кузатув Кенгаши томонидан тасдиқланган Низомлар асосида амалга оширилади.

15-МОДДА.

ЖАМИЯТ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ

15.1.      Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт.

15.2.      Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, холати ва ишончлилиги, тегишли органларга хар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик Жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.

15.3.      Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг Умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

15.4.      Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўн кундан кечиктирмай жамиятнинг Кузатув Кенгаши томонидан дастлабки тасдиқдан ўтиши лозим.

15.5.      Жамият Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин, акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин эълон қилиши шарт.

16-МОДДА.

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

16.1.      Юридик шахслар ва жисмоний шахслар билан Жамият фаолияти бўйича барча низолар томонлар томонидан музокаралар йўли орқали ечилади. Акциядорлик Жамиятларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, шунингдек акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

17-МОДДА.

БОШҚА ҚОИДАЛАР

17.1.      Мазкур Уставга киритилган барча  ўзгартиш ва қўшимчалар Акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарорига асосан ҳамда Кузатув Кенгаши ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон  Республикаси тегишли давлат органлари орқали рўйхатга олинади.

17.2.      Жамиятнинг Уставига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисида орган билдиришномаси олган пайтдан бошлаб кучга киради.

17.3.      Мазкур Устав қоидаларидан бири ўз кучини йўқотган тақдирда, ушбу қоида бошқа қоидаларни тўхтатишга сабаб бўлмайди.

17.4.      Агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида мазкур Жамият Уставида белгиланган қоидалардан ташқари бошқа қоидалар белгиланган бўлса, унда Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларидаги қоидалар қўлланилади.

 

 

 

 

Бошкарув     раиси                                                                                   Д.Ф. Дадаходжаев