Соғлом турмуш тарзи- Саломатлик концепцияси 2023 йил 16 ноябр куни “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва Оммавий спортни янада ривожлантириш” мавзусида семинар тренинг ўтказилди. Ушбу тренингни ўтказишдан асосий мақсад корхона ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзи ҳамда соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилишдир. Семинар тренингни Олий тоифали шифокор Нутрицолог-Диетолог Ахмедова Алла олиб борди. У ўз нутқида хозирги глобаллашув шароитида турли хил вируслар, инфекциялар тарқалиши хамда инсонлар турмуш тарзини ўзгариши, шунингдек айрим кишилар томонидан чекиш маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиниши аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўлларига зарар келтираётганлиги, бунинг натижасида эса семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқароларимизнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиб келаётгани, шунингдек хар бир инсон соғлом бўлиши учун зарарли одатлардан воз кечиши, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиши, доимо тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиши, хусусан таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслиги зарурлигини, бир сўз билан айтганда, барчамиз соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур эканлигини бугунги даврнинг ўзи тақозо этаётганлагини маълум қилди.Инсон эрталаб уйқудан тургандан сўнг, кунни маъданлик сув ичиш билан бошлаши, бадантарбия қилиши, тушлик пайтида ёғсиз таомларни танаввул қилиши, кун давомида сув ичиш балансига риоя қилиши, кечки овқатни меъёридан оширмаслиги кераклиги таъкидлаб ўтилди, хусусан соғлом овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш, ҳафтада мунтазам равишда спорт билан шуғулланиши зарурлигини кенг ёритилди. Шунингдек, ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини ташкил қилиш ва шундан келиб чиққан ҳолда, семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш учун барча керакли маслаҳатлар берилди. Ишчи-ходимлар иш куни давомида гимнастика машқларини бажаришлари, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиш янада кўпроқ фойдаланишлари кераклиги айтиб ўтилди. Ўтказилган семинар –тренинг қизиқарли савол ва жавобларга тўла ҳолда ўтиб, барча ишчи-ходимларда катта таасурот қолдирди. https://t.me/tvsrz_tashkent https://instagram.com/ao_tvsrz https://www.facebook.com/tvsrz