"Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖ раҳбарияти бошчилигида "8-март халқаро хотин-қизлар байраими"га бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда корхонанинг барча хотин-қизлари иштирок этдилар. Самимий тилаклар, хуш кайфият ва корхона фаоллари томонидан аёллар учун бағишланган видеоролик билан тадбир кўтарингки руҳда ўтказилди ва тадбир сўнгида корхонанинг барча 115 нафар хотин-қизлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
![8-март](https://rempassvagon.uz/wp-content/uploads/2024/06/photo_2023-03-08_13-07-36.jpg)