Бугун 8-май куни "Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" акциядорлик жамиятида "9-май хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан жамият раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, маънавият ва маърифат услубшуноси ва ёшлар етакчилар Кенгаши раисилари ташаббуси билан тадбир ташкил этилди. Ушбу кунда Афғон урушида фидокорона хизмат қилган ходимларимиз учун алоҳида "Унутилмас хотиралар" номли уруш даврлари ва ходимларнинг ҳарбий хизмат даврлари акс эттирилган китоб совға қилинди ва китоб юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Шу билан бирга тадбирда Байналминалчилар учун байрам дастурхони тузалди. Тадбир сўнггида эса ходимлар учун "Ғалаба боғи"га саёҳат ташкил этилиб, бугунги кун кўтарингки руҳда ўтказилди. Афғонистон урушида катнашган корхона ишчиларидан: Усмонов Абдували, Унгарбаев Қиличбек, Фаткулин Ринат, Саматов Рахматилла, Алимов Сидиғали, Каримов Хамидулло, Хожиахмедов Дамир, Сагдуллаев Учқун ларга муносиб рағбатлантирилди. Байрам муносабати билан ишчи-ходимлар ўртасида шахмат, шашка, дартц, тенный спорт турлари буйича мусобақа ўтказилди.