“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ да Ватанимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрамига бағишлаб ўтказилаётган тантаналар ҳам кўтаринки руҳ, хурсандчилик ҳамда ўзгача шукуҳ билан кутиб олинди. Корхонанинг барча ишчи-ходимлари учун байрам муносабати билан чиройли дастурхонлар ёзилди , шунингдек кенг миқёсда нишонлаётган байрам тадбирларига ташриф буюрган хонанда ва созандаларнинг шўх қўшиқлари билан байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлаб, ишчи ходимларимиз кайфиятига шодлик ва қувонч улашди. Корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси раиси шарафли байрам Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан ишчи-ходимларни чин қалбдан муборакбод этиб, уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, бахту-саодат, дастурхонларига файзу-барака, келгуси ишларига муваффақиятлар, шунингдек Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган ишчи-ходимларга ташаккур билдириб улкан зафарлар тиладилар! Мустақиллик шодиёналари доирасида бир қатор кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болалик оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва рағбатлантириш пуллари берилди.