Жорий йилнинг 9 январ куни Хитой Республикасининг "Xi'an Rail Transit Group Co., Ltd", "Chengdu Shiny Technology Co., Ltd" ва "China Development Bank Shaanxi Branch" корхоналари мутахассислари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамроҳлигада “Toshkent yo’lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi” акциядорлик жамиятига ташриф буюришди. Ташриф давомида хорижлик меҳмонлар “Toshkent yo’lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi” акциядорлик жамияти рахбарияти бошчилигида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ва имкониятлари билан яқиндан таништирилдилар.