2023-йил 7-декабр куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ да Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ бошқаруви раиси З.Нарзуллаев раҳбарлигида ташкил этилди. Йиғилиш давомида Ўзбекистонда темир йўл тармоғини ривожлантириш, кўплаб лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга катта ҳисса қўшган ўз ишига алоҳида фидойилик кўрсатган ходимлар тақдирланди. Жумладан “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” AЖ да Бош технолог лавозимида фаолият юритаётган Боҳодиров Равшан Собиржон ўғли ҳам “Фахрий ёрлиқ” ва пул мукофоти билан тақдирланди. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ бошқаруви раиси З.Нарзуллаев мукофотланган барча ходимларга жамият ва умуман соҳа ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Бугун “ Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” AЖ да ҳам Конституциясининг 31 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда“ Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” AЖ бошқарув раиси Д.Ф.Дадахаджаев барча ходимларни байрам билан табриклаб, фаол ишчи ходимларни муносиб тақдирлади.