ИШГА МАРҲАМАТ!!!

ИШГА МАРҲАМАТ!!!

ИШГА МАРҲАМАТ!!!

“TOSHKENT YO‘LOVCHI VAGONLARINI QURISH VA TA’MIRLASH ZAVODI” AJ қуйидаги касб бўйича шартнома асосида ишга таклиф қилади:

  • ЭЛЕКТРПАЙВАНДЧИ;

  • АРГОН ПАЙВАНДЧИ;

  • ҲИМОЯ ГАЗИ АРАЛАШМАСИДА ЯРИМ АВТОМАТИК ПАЙВАНДЛАШ ПАЙВАНДЧИСИ (АРГОН 80% + СО2 20%);

  • ДУРАДГОР.

  • Шартлар:

  • Маълумоти: ўрта ёки ўрта-махсус;

Иш тажрибаси: 3 йилдан юқори тажрибага эга бўлиш;

Иш хақи – келишилган ҳолда тўланади. (Синов муддати-3 ой.

Иш вақти 08:00 -17:00, 5/2 ёки сменали.

Мурожаат учун:

Тел. + 99871 237-85-63,

+99871 237-85-96,

+99897444-07-33,

+99897746-66-64.

Веб сайт: rempassvagon.uz

Юқоридаги касб бўйича тўлиқ маълумотлар ва талабларни веб сайт орқали олинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли 8 уй.

Касб эгаларига қўйиладиган асосий талаблар:

– ишлаб чиқариш соҳасида 3 йилдан юқори иш тажрибасига эга бўлиш;

– барча касб эгалари ўз ишининг моҳир устаси бўлиши ва касби бўйича малака талабига жавоб бериши;

– дурадгорлар: европа стандартлари даражасида таъмирлаш маҳоратига эга бўлиши;

– электрпайвандчи ва электргазпайвандчилар: турли пўлатлардан тайёрланган конструкцияларни ярим автоматлашган ва механизациялашган пайвандлаш ҳамда пайванд чокининг барча фазовий ҳолатларда металлконструкцияларини пайвандлаш, шунингдек, деталлар, йиғмалар ва металлконструкцияларнинг юқори мураккабликдаги чизмаларини ўқишни билиши;

– аргон пайвандчилар: углеродли ва кам углеродли металлкон- струкциялар ва зангламайдиган (нержавеющий) пўлатлар, алюминий ва уни қоришмалари, никел, мис, латунларни пайванд қила олиши;

ишга таклиф қилинган номзодлар 3 ойлик синов муддати билан шартнома асосида ишга қабул қилинади. Ушбу муддат давомида шартнома асосида ишга қабул қилинган касб эгалари қуйидаги талаблар бўйича синовдан ўтказилади:

– корхонанинг ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиш;

– иш жараёнига мослашиб, кўникма ҳосил қилиш;

– меҳнат жамоасида бирдамликни таъминлаш;

-жамоада ишлаш жараёнида ҳамкасблар ва раҳбарлар билан самимий, хушмуомала ва самарали мулоқот қилиш;

– ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни юқори сифатда бажарилишини таъминлаш;

– ишлаб чиқаришда ўзини кўрсата олиш;

-ўзининг касбий малакасини доимий равишда такомиллаштириб бориш;

– синов муддати давомида касби бўйича илғор инновацияларга таянган ҳолда янги технологияларни яратиш.

Синов муддатидан муваффақиятли ўтган касб эгалари бўлим бошлиқлари тавсияномасига асосан ишга қабул қилинади.